Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи 11 йиллик мактабга айлантирилиши мумкин
15 июл 2017, 22:12 1523 кўрилди

alt

Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Исломобод маҳалласи фаоллари, ота-оналар ҳудуддаги Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежини 11 йиллик мактабга айлантириш таклифи билан чиқишди. Ушбу таклиф бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Юнусобод туманидаги Исломобод маҳалла аҳли билан бўлган учрашувида билдирилди.

Мазкур маҳаллада 3 минг 165 аҳоли истиқомат қилади. Лекин маҳалла ҳудудида мактаб йўқ. Ёшлар бошқа маҳаллалардаги мактабларга қатнашга мажбур.

Учрашувда маҳалла фаоллари, Президентимиз ушбу таклифни кўриб чиқиш учун мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

“Мактабда ўқишни давом эттириш ёки касб-ҳунар коллежига ўтиш ўқувчининг ихтиёрида. Ўзи танласин, муҳими, уларни тарбияли, ота-онасини ҳурмат қиладиган, ватанпарвар қилиб вояга етказишимиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама