Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши биноси олдида "эгасиз" кутубхона очилди
27 октябр 2017, 11:39 839 кўрилди

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши биноси олида кичик кутубхона ташкил этилди. Бу ҳақда иттифоқнинг ахборот хизмати UZ24'га хабар қилди.

Мазкур очиқ кутубхона 24 соат давомида ишлайди ва унда мудира йўқ. 

Кутубхонадан фойдаланиш тартибига кўра, ёшлар ўзларини қизиқтирган китобни танлаши, ўзида мавжуд китоб билан уни алмаштириши, қизиқтирган китоб топилмаса, у ҳақда қайд этиш дафтарчасига ёзиб қолдириши мумкин.

Яқин орада ёшларнинг электрон китоб ўқишларини таъминлаш учун бу ҳудудда Wi-Fi ўрнатиш режалаштирилган.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама