Ёшлар иттифоқи логотипини яратиш бўйича танлов ғолиби аниқланди, унга 10 миллион сўм берилади
12 октябр 2017, 13:04 572 кўрилди

alt

Ўзбекистон ёшлар итифоқи Марказий Кенгаши томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг логотипини яратиш бўйича ўтказилган танлов якунлари эълон қилинди, дея хабар берди "Телеграф" портали.

Танловда Рустам Мелиев ғолиб деб топилди. Унга Ёшлар итифоқи Марказий Кенгаши ҳисобидан 10 миллион сўм маблағ ажратилади. 

Қайд этилишича, Иттифоқ логотипини яратиш бўйича танлов анча аввал эълон қилинган бўлса-да, ғолиб номи кўрсатилмаётган эди. Ташкилотнинг изоҳича, логотипни Ёшлар иттифоқининг расмий ҳужжатларида фойдаланиш учун ташкилот эмблемаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ишларига бироз вақт сарфланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Мехмон
  12 октябр 2017, 16:57
Танлов хамма ОАВда жумладан сайтларда ва газета журналларда эълон қилинмаган-ку. Эълон қилинганда балким қатнашадиган ёшлар сони бунданда кўпаярмиди.
Реклама