"Ёш оилалар ва қизлар" форуми доирасида сузиш мусобақаси ўтказилди
11 август 2017, 16:55 451 кўрилди

alt

Жорий йилнинг 7-12 август кунлари “Халқаро ёшлар” куни муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан илк маротаба “Ёш оилалар ва қизлар” I Республика форуми ўтказилмоқда.

Қўмита матбуот хизмати хабар беришича, Форумнинг тўртинчи куни, яъни 11 август санасида “Соғлом турмуш тарзи” акцияси ташкил этилди.

Мазкур акция доирасида соғлом турмуш тарзига риоя этишнинг асосий қоидалари (кун тартибини режалаштириш, тўғри овқатланиш, спорт, зарарли одатларни бартараф этиш усуллари, шахсий гигиена, тиббий маданият) тарғибот қилинди.

Шунингдек, сузиш спорт тури бўйича 15-30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида мусобақа ҳам ташкил этилади. 

“Соғлом турмуш тарзи” акциясини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, ёшлар, айниқса, қизлар, ёш оилалар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларда тиббий маданият кўникмаларини шакллантириш, оммавий спорт турларига жалб қилишдан иборат.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

 

Шархлар
Реклама