Японияга кетаётган техник стажёрларни олдиндан ўқитиш маркази очилди
13 сентябр 2017, 17:04 602 кўрилди

alt

12 сентябрда Японияда меҳнат фаолиятини амалга оширадиган фуқароларни кетиш олдидан мослаштириш ва ўқитиш Марказининг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати хабар беради.

Ушбу марказ хорижга бораётган ҳар бир фуқаронинг касбий тайёргарлиги, хорижий мамлакат тилини, қонунчилигини, урф-одатларини, техника хавфсизлиги қоидаларини билишини таъминлашни мақсад қилган.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон томони Япониядаги бир қатор йирик компаниялар билан ўзбек ишчиларига квота ажратиш борасида музокаралар ўтказган ва муҳим келишувларга эришган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама