Январь-сентябрь ойларида 13,8 млн. йўловчи темир йўл хизматидан фойдаланди
17 октябр 2013, 14:42 650 кўрилди

altКомпания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Д. Деҳқоновнинг қайд этишича, ўтган 9 ой давомида компания станцияларидан 47,6 млн.тонна юк ортилиб, 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 млн.тоннадан ортиқ юклар ўз манзилларига етказилиб қўйилди ва ўсиш 103,7 фоизни ташкил этди. Юкларни ортиш ҳажми суткасига 174,6 минг тоннани ташкил этиб, 2012 йил ҳисобот даврига нисбатан 7 минг тоннага кўпайди ва 104,1 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида юк айланмаси ҳажми ўтган йилга нисбатан 100,2 фоизга ёки 17315 млн.тн.км.га бажарилди. Ўз ўрнида, бу кўрсаткич “Қўқон”, “Қўнғирот”, “Қарши” ва “Термиз” минтақавий темир йўл узелларида бажарилмаган.

Бундан ташқари, 9 ойда 13,8 млн. йўловчи ўз манзилларига етказиб қўйилди, йўловчи айланмасининг ҳажми 2783 млн. йўловчи-км.ни ташкил этди.

2013 йилда компания корхоналарида харажатларни 20 фоизга камайтириш вазифасига кўра, ҳисобот даврида компания асосий фаолияти бўйича харажатларни ўтган йилга нисбатан  189,2 млрд. сўмга ёки 17,6 фоизга камайтирилди.

“Ҳаракатдаги таркиб воситаларни ва темир йўлларни модернизация қилиш” дастурига мувофиқ, капитал таъмирлашга жами 219,5 млрд.сўм маблағ сарфланди. 2013 йилнинг 9 ойида 1063 та вагоннинг хизмат муддати узайтирилди. 87 та локомотив тубдан таъмирланди. 182 км. темир йўл реабилитация қилинди, 39,36 км. янги темир йўл қурилди. Қуюв-механика заводида ёпиқ ва усти очиқ вагонни қуриш бўйича Россия сертификатлаш регистридан мувофиқлик сертификати олинган бўлиб, унга асосан 146 та ёпиқ ҳамда 193 та усти очиқ вагон ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, 242,5 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт хизматлари кўрсатилди. Саноат корхоналарида таққослама нархларда 209,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Аҳолига 37,1 млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилди. Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржа ўтказиш даврида умумий қиймати 160,3 млрд. сўмлик жами 42 та шартномалар имзоланди.

Мажлисда 2013 йил тўртинчи чоракда бажарилиши зарур бўлган асосий иш кўрсаткичлари ва вазифалар ҳам кўриб чиқилди. 

 

Шархлар
Реклама