Янгийўлда таксига ўтирган аёл бедарак йўқолди
19 сентябр 2013, 13:45 1066 кўрилди

altХусусий корхона ходими ҳисобланган аёл билан бирга унинг ҳамкасабалари ҳам бор эди. Уларнинг таъкидлашича, ишдан тахминан 17:00ларда чиқишган. Уларнинг шериги эса машина тўхтатишга қарор қилган ва оқ рангли «Матиз» автомобилига ўтириб йўлида давом этган. Аммо уйигача етиб бормаган. Бедарак йўқолган аёлнинг яқинлари милицияга мурожат қилганлар.

«Одатда бизни уйимизгача хизмат машинаси элтиб қўяр эди. Аммо кеча биз уйга шошаётган эдик. Шунинг учун ҳар биримиз такси ушлашимизга тўғри келди», - дейди йўқолган аёлнинг ҳамкасабаси.

Ҳозирда қидирув ишлари кетмоқда.

Воқеалар ривожини кузатиб бормоқдамиз.

 

Шархлар
Реклама