«Янгиобод» бозори Бектемир туманига кўчирилади
20 сентябр 2017, 17:29 1454 кўрилди

alt

Тошкент шаҳрида жойлашган ишлатилган буюмлар савдосига ихтисослаштирилган «Янгиобод» бозори икки ойлик муддат давомида Бектемир туманига кўчирилади.

Бозор майдонида «Яшнобод» инновация технопаркининг ишлаб чиқариш майдони барпо этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2 сентябрдаги Яшнобод туманини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори асосида Фан ва технологиялар агентлиги сайти хабар беради.

7,5 гектарлик майдонда маҳаллий ва халқаро мутахассисларнинг инновацион республикада янги лойиҳа бўла оладиган илмий ишланмаларининг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш мақсадида, технопарк резидентларига ер ажратиш мўлжалланмоқда.

Ҳозирги кунда «Яшнобод» инновация технопарки Дирекциясининг фаолияти ташкил қилинган ва резидентлик статусини олиш учун аризалар қабул қилиш йўлга қўйилган. Технопарк резиденти статусига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар бир қанча имтиёзларга, шу жумладан 10 йил муддатгача солиқлардан озод бўлиш, йиллик 7% ставка бўйича 2 йиллик имтиёзли давр билан кредит олиш ва технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш майдонларига эга бўлишлари мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  21 сентябр 2017, 12:10
Бектемир тумани шахарнинг шахардан ажралиб колган кисми хисобланади. Ушбу туманга борган киши чекка бир туманга бориб колгандек хис килади узини. Куйлик дехкон бозори оркали боришда бозордан утиб олиш жуда катта муаммо. Хуллас шунча муаммо устига Янгиобод эски туски бозори хам кушилади. афсус. Ушбу туманга хаттоки ОАВ вакиллари хам бормайди халкнинг муаммоси жуда куп
Реклама