Янги чақалоқни 1000 долларга сотмоқчи бўлган гинеколог ушланди
22 ноябр 2013, 17:00 1272 кўрилди

alt

Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «YOQUT SHIFO DAVO» шахсий  клиника гинекологи М.Рўзиева янги туғилган чақалоқни 1000 АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротураси матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. М.Рўзиева эса жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ажримига асосан қамоққа олинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шархлар
Реклама