Владимирда ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва жароҳатланганлар махсус самолётда Ўзбекистонга олиб келинди
09 октябр 2017, 12:01 1993 кўрилди

alt

Россиянинг Владимир вилоятида ЙТҲга учраган Ўзбекистон фуқаролари махсус самолётда юртга олиб келинди. Бортида 36 фуқаро ва 15 та жасад билан Жуковский аэропортидан учиб келган самолёт 8 октябрга ўтар кечаси Термиз шаҳрига етиб келди. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва жароҳатланганлар тонгда Термиз, Андижон ва Бухоро шаҳарларига етказилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

7 октябрь куни РФнинг Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 17 киши ҳалок бўлди. Улардан 15 нафари Ўзбекистон фуқароси, бир нафари Қозоғистон фуқароси, бир нафарининг шахси аниқланмади.  Уч нафар Ўзбекистон фуқароси шифохонага ётқизилди, 36 киши енгил тан жароҳати олгани боис шифохонага ётқизилишдан бош тортди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 14 нафар ўзбекистонлик фуқаронинг шахси аниқлангани ҳақида хабар берди. Ҳалок бўлганларнинг 15 чиси  29.08.1997 йилда Бухоро вилоятида туғилган Мирзоев Миршод Миржон ўғли жасади экани аниқлаштирилди.

Ҳозирда Россиянинг тегишли органлари 16-жасад шахсини ва фуқаролигини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Айни пайтда Владимир вилоятининг клиник шифохонасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси (оғир аҳволдаги икки вояга етган киши ва бир ёш бола) соғайтирилмоқда. Уларни даволаш учун юқори малакали мутахассислар жалб этилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама