Владимир вилоятидаги ЙТҲ: сўнгги жасад Тошкентга олиб келинди
13 октябр 2017, 10:30 1135 кўрилди

alt

12 октябр куни соат 17:55да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг самолётида Россия Федерациясининг Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган ўзбекистонлик Ж.Усмоновнинг жасади Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади.

Вафот этган Ж.Усмонов ФВВнинг махсус автотранспортида Сурхондарё вилоятига олиб кетилди.

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 6 октябр куни Москва вақти билан соат 03:39да Владимир вилоятининг, Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлган. ЙТҲ натижасида 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этган, улардан 15 нафарининг жасадлари 8 октябр куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида республика ҳудудига олиб келинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама