Владимир вилоятида содир бўлган ЙТҲда вафот этган ўн олтинчи фуқаронинг шахси аниқланди
11 октябр 2017, 17:26 1243 кўрилди

alt

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 октябрь куни Владимир вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида вафот этган, аввал шахси аниқланмаган фуқаронинг шахси аниқланди.

У 1979 йил 7 март куни туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Усмонов Жўрабек Жумаевич бўлиб, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шерозий маҳалласида истиқомат қилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

7 октябрь куни РФнинг Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 17 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган 15 нафар Ўзбекистон фуқароларининг шахси аниқланиб, махсус борт билан ватанга олиб келинди. 16-жасаднинг шахсини ва фуқаролигини аниқлаш ишлари олиб борилаётган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама