Видео: Сирдарёда ҳоким мактаб директорларини урди

сен 12 / 2017

 

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклаган. Ушбу ҳолат акс этган видео Kun.uz'да эълон қилинди.

Нашр хабарига кўра, бу воқеа август ойи охирида рўй берган. Туман ҳокимининг сўзларидан англаш мумкинки, мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб келмагани учун жазоланишган.

«Бечора районо мудирини итдек қиламан, аслида сен ҳам айбдор. Нега районингни ҳурмат қилмайсан?», дея бақиради ҳоким.

У директорлардан бирининг юзига уриш баробарида «Ватан мустақиллиги сенинг мустақиллигинг эмасми? Байраммасми?» дея сўроққа тутиб, ҳақоратлашни давом эттиради.

Kun.uz манбасининг маълумотига кўра, туманда Мустақиллик байрами аввалига 25 август кунига белгиланганди, кейин байрам куни 27 августга қолдирилган. Мактаб директорларининг айримлари байрам учун йиққан одамларини 27 август куни ҳам такроран байрам ҳудудига олиб кела олишмаган, айримлари байрам қайси кунга қолдирилганидан бехабар ҳам бўлишган. Натижада 27 август куни байрамда томошабин кам бўлган. Вилоят ҳокими эса байрам юқори савияда ташкиллаштирилмаган, деб Носиржон Эгамбердиевга хайфсан берган. Шундан сўнг туман ҳокими мактаб директорларидан «аламини олган».

Носиржон Эгамбердиев Сайхунобод туманига 2016 йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланганди. У бунгача Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    11 октябр 2017, 16:48

    Билим ва таълим кадрият эмас ми?, инсон кадрият эмас ми? Хокимнинг на билими, маданияти бор?! САВОДИ БОР КИШИ УНДАЙ КИЛМАЙДИ. Бошкару маданияти хам йукка укшайди! Ишдан бушатиш керак «унакалар»ни Устозларни хурмат этмаган юртда тараккиет булмайди.

  • Мехмон
    17 сентябр 2017, 09:40

    Бу директорлар мактабни ё капитал ремонтидан ёки бошка
    тарафдан камомади бордек.
    Ч. Айтматовнинг "муаллими,"
    укувчиси учун узини тукмокка
    тутиб беради.
    Булар бир бирини химоя килиш ёки узини химоя килиш тугул
    у бетига УРСА бу бетини тутиб беришяптику....
    Хаммасига жиноий иш очиш керак.
    Булгар , кечиринг ХОКИМ Бова
    бетим кулизга тегиб кетти, рахмат
    дейдиганлар шекилли...

  • Мехмон
    16 сентябр 2017, 14:20

    Мехнати бор !!
    Мана укитувчининг мехнати
    МАХСУЛИ !!
    Пака пак - пака пак !!

  • Мехмон
    16 сентябр 2017, 09:22

    Бирортаси маданиятли гаплашинг
    деганида балки ХОКИМ узини босиб олармиди...
    Балки, хокимни душманлари
    атайин уюштиргандир.
    Шу холатни келиб чикиш психологик динамикаси тасодифий ривожланган булса
    уюштирлган, яьни узаро келишилган, директорлар тил
    бриктиришган реки буюртма
    ижрочиси булишган.
    Агар, туман оксок, улда жулда
    холатда булиб, ХОКИМ байрам арафасида хам хушёр булмаган булса албатта катий жавобгарлик
    юзага келиши керак.

  • Мехмон
    15 сентябр 2017, 15:05

    Укимаганда, укимаган ёки укмаган!
    Хозир махаллий амалдорларни аксарияти шунака эркакчасига
    гаплашаман дейди ..
    Амали булмаганда хаммадан калтак еб юришган.
    Аммо, бундай саводсизларга диплом берган хам шу укитувчиларда , ошна ... ... ...

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 15:31

    Ношуд хокимни жиноий жавобгарликка тортиш керак. узини хоким булишида укитувчининг мехнати йукми?

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 14:10

    Бунаканги холатлар янгилик эмаску бизда. Янгилик- камералик телефонлар б.н интернетни пайдо булгани! Айрим чаласавод рахбарлар ана шунака килиб иш юритишни яхши куради. Кучи факат бечора беозор ойликдан ойликкача зурга маошини тежаб ейдиган укитувчига етади. Чунки уни тили қисиқда. Ахир ким хозирги кунда эрталабдан кечгача тиним билмай 40-50 та укувчига билм берадиган кишининг пластикига 800.000 сум ташлаб беради. Хокимни айтганини килмаса бир кунгирок билан района мудирга айтиб ишдан олдириб ташлайдику! Бечора устозни кулидан китоб укишдан бошқа иш келмаса. каерга боради, нима иш килади!?. Устозни, зиёлиларни қадрламайдиган жамиятни охири нима б.н тугайди билмадим.

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 13:59

    Тугриси, бази туман хокимлари
    соглом фикр юритишдан мосуво.
    Давлат ва жамият курилиши академиясини тингловчиси булатуриб бошкарувда ута нуноклиги, касоскор кайфиятда
    юриши, манманлиги...
    Аслида, думбул...
    Байрамки шу тахлит утса оддий кунлар кандай буларкин.
    Мени фикрим туманларга аввал ХОКИМ булиб ишламаган, бошкарув салохияти тугма билиниб турадиган. Инсонларни топиб тайинланиши керак.
    Килиш керак, бажариш керак деб тентак хам талаб килаверадида.
    Кандай килиб, нимани эвазига ва
    кай йусинда амалга ошириш керак
    шуларни фарклай олмаган одам
    Хоким булишлиги кулгили.
    .... .......... туман хокимлигида
    Лаганбардор штати бор бир курса
    шу штатда 7-8 йилдан бери ишлайди. Качон, кайерда карама
    шу куса хокимни ёнида бола чакасини ким , нимани хисобига бокади бу коронгу.
    Шу курса лагганни тарифи билан ХОКИМ бошкаларга муносабатда
    булади.
    Мисоли, "алвастижон, иванушка
    сени хурмат килмайди, бир куркитиб куй" деган мультфилмни
    айни прототипи. ...
    Хатто Вилоят Хокими йукот деб хам йукотолмади.

  • Мехмон
    13 сентябр 2017, 21:42

    Инсон ҳаётга 1 маротаба дунёга келади. Кимлар олдин келади кимлар кейин келади. Шунингдек бу дунёда кимлар учундир азоб чекиб, камситилиб, қадр-қиммати ерга урилиб яшашга мажбур эмасдир. Биз ўзбекларда юқоридаги ҳолатлар 1 маротаба эмас. Олдин ҳам бўлган ҳозир ҳам бўлмоқда олди олинмаса бундан кейин ҳам давом этаверади. Чунки бу қон-қонга сингиб кетган. Биз ўзбекларда бир - бирига дўстона муносабат изидан чиқиб кетмоқда. Қачон бундай раҳбарлар бир оғиз ширин сўзни ўрганади. Раҳбарда меҳр ҳам қахр ҳам бўлиши керак. Лекин ҳозирда меҳр оқибат йўқолмоқда. Буни охири фожиадир

  • Мехмон
    13 сентябр 2017, 15:47

    бечора укитувчилар хар доим хам калтак еб келган. Пахтага хам шу укитувчилар, куча тозалашга хам шу укитувчилар. "Байрамга" бормаса хам шу укитувчилар калтак ерканде

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *