Вебстер университети Ўзбекистонда қачон очилиши маълум бўлди
04 декабр 2017, 17:33 796 кўрилди

alt

4 декабрь куни Тошкент шаҳрига Вебстер университети вице-президенти Питер Маҳер бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегация таркибидан Уокер номидаги бизнес ва технологиялар мактаби декани Симмон Куммингс ва Вебстер университети таълим мактаби декани Бренда Файф ўрин олган.

Ташриф мақсадига кўра, делегация Ўзбекистон томони билан Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалини очиш билан бўлиқ техник, ҳуқуқий ва молиявий жиҳатлар ҳамда янги ўқув йилидан – 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб таълим муассасаси фаолиятини бошлаш масалалари муҳокама қилинади, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Вебстер университетининг филиалида ўзбекистонлик талабалар “ахборот технологиялари”, “ахборот хавфсизлиги”, “ОАВ ривожланиши”, “бизнес”, “табиий фанлар” ва “педагогика” каби таълим йўналишларида бакалавр ва магистр даражасини олишлари мумкин бўлади. Ўқиш АҚШ университети профессорлари ва маҳаллий ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Вебстер университети 1915 йилда Миссури штати Цент-Луис шаҳрида ташкил этилган. Университетнинг муваффақиятли фаолият юритаётган Швейцария, Австрия, Греция, Голландия, Хитой, Таиланд ва Гана каби давлатларда 7та халқаро филиаллари мавжуд. Шунингдек, 2017 йилда Американинг энг яхши университетлари рейтингида 24-ўринни эгаллаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама