UzMobile давлат сайтларидан бепул интернет асосида фойдаланиш имконини яратди
18 март 2017, 16:32 1575 кўрилди

alt

UzMobile Миллий оператори Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўз абонентларига интернет тармоғида давлат органларининг сайтларига бепул уланиш имкониятини яратди. Бу ҳақда 18 март куни жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган брифингда маълум қилинди.

Абонентлар энди Ўзбекистон Президентининг Виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), Ҳукумат портали (gov.uz), шунингдек давлат органларининг сайтларидан бепул трафикда фойдаланишлари мумкин.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида электрон ҳукумат тизимини самарали ривожлантиришга ҳам алоҳида урғу қаратилган. Жорий йилда мамлакатимизда интернетга уланиш ҳам сифат, ҳам тезкорлик жиҳатдан янада яхшиланиб, давлат идоралари хизматчилари ва аҳолининг компютер саводхонлигини ошириш юзасидан ўқувлар амалга оширилади.

Биргина 2017 йилнинг ўзида аҳоли турмуш тарзини қулай бўлишига хизмат қиладиган 50 дан зиёд энг муҳим хизматлар интерактив шаклга ўтказилиши режалаштирилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар