UZCARD такрорий СМСларнинг сабабини тушунтирди
15 ноябр 2013, 12:34 1239 кўрилди

altЯгона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) директори Шуҳрат Файзуллаев ўзининг расмий баёнотида таъкидлашича, хабарларнинг тарқалишига техник носозлик сабаб бўлган. 

"Техник хато туфайли UZCARD карточкаларидан фойдаланувчилар октябрь ва ноябрь ойларида амалга оширилган операциялар ҳақида такрорий СМС хабарлар олишган", - дейилади баёнотда.

"Ўз навбатида баъзи интернет нашрлари қайд этганидан, бунда ҳисобдан такроран пул ечиб олинмаган. Буни СМС хабарда келтирилган операция санаси ва ўша вақтдаги қолдиқ суммасидан ҳам билиб олиш мумкин», - дейди ЯУПМ раҳбари.

 

 

Шархлар
Реклама