Уй-жой, ишга жойлашиш, паспорт, конвертация: Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар мавзуларининг топ-10лиги
22 июл 2017, 11:50 1937 кўрилди

 

Аввал хабар берилганидек, 21 июль ҳолатига Президент виртуал қабулхонасига 1 миллион мурожаат йўлланди. Pm.gov.uz томонидан давлат раҳбарига юборилган мурожаатлар мавзуларининг топ-10лиги тақдим этилди.

Унга кўра, виртуал қабулхонага энг кўп уй-жой масаласида — 97 504 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Ишга жойлашиш масаласида — 56 567 та ва судларда фуқаролик ишлари кўрилиши бўйича — 33 318 та мурожаат йўлланган.

Шунингдек, мурожаатларнинг кўп қисми фуқаролик паспорти, алимент ундирилиши, болалар нафақаси, моддий ёрдам ва конвертация масалаларига оид.

alt

alt

 

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама