Қурбон ҳайитининг биринчи куни 15 октябрда нишонланади
07 октябр 2013, 11:24 1171 кўрилди
altБундан келиб чиқадики, ҳожиларнинг Арафот водийсида туришлари 14 октябрга, Қурбон ҳайитининг биринчи куни  эса 15 октябрга тўғри келади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берган.  Айни кунларда муборак ҳаж ибодатини адо этишни ният қилган ватандошларимиздан катта қисми - 4000 га якин хожиларимиз Саудия Арабистонига етиб келдилар. Улардан 1290 га  яқини Мадинаи мунаввара шаҳрида, 2656 зиёратчи Маккаи мукаррамада ибодатларини давом эттирмоқдалар. Улар Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадада икки муқаддас масжидда бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат қилиш ва Каъбатуллоҳни тавоф қилиш имкониятига эга бўлдилар.
 
Шархлар
Реклама