Устоз ва мураббийлар куни яна қайси мамлакатларда нишонланади?
30 сентябр 2013, 10:32 4551 кўрилди

altМазкур байрам Ўзбекистонда 1997 йил 1 октябрдан бошлаб нишонланиб келинади. Устозларга бўлган таъзим ўлкамизда қадимдан мавжуд.

Шу муносабат билан таҳририятимиз Устозлар байрами дунёнинг қайси мамлакатларида нишонланишини аниқламоқчи бўлди.

Маълумотларга кўра, дунёнинг 100 дан ортиқ давлати Устозлар кунини 5 октябр куни нишонлайди. Бу санани биринчи маротаба 1966 йилнинг 5 октябрида Парижда байрам сифатида нишонлашган.

Фақатгина 1994 йилда ЮНЕСКО Умумжаҳон устозлар кунини (World Teaches' Day) расмий байрам сифатида қайд этди. Мана неча йилдирки 5 октябр Умумжаҳон устозлар куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

   Устозлар куни Австралияда – октябрнинг сўнгги жумаси;
   Устозлар куни Бразилияда – 15 октябрь куни;
   Устозлар куни Чехияда – 28 март куни;
   Устозлар куни Мисрда – 28 февраль куни;
   Устозлар куни Германияда – 5 октябрь куни;
   Устозлар куни Ямайкада – 6 май куни;
   Устозлар куни Мексикада – 15 май куни;
   Устозлар куни Марокашда – 28 февраль куни;
   Устозлар куни Янги Зеландияда – 29 октябрь куни;
   Устозлар куни Перуда – 6 июл куни;
   Устозлар куни Польшада – 14 октябрь куни;
   Устозлар куни Испанияда – 29 январь куни.

 

Шархлар
Реклама