Урганчдан Санкт-Петербургга учаётган самолёт мажбурий қўнишни амалга оширди
13 феврал 2018, 11:32 708 кўрилди

alt

12 февраль куни Урганч—Санкт-Петербург рейсини бажараётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолёти Самарада мажбурий қўнишни амалга оширган. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида хабар қилади.

МАК хабарига кўра, бунга бортдаги йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилиши сабаб бўлган.

A320 лайнери маҳаллий вақт билан соат 10:34да «Курумоч» аэропортига қўнган. Йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган, шифокорлар хулосасига кўра у касалхонага олиб кетилган, дейилган хабарда.

Маҳаллий вақт билан соат 13:48да 143 йўловчи билан учаётган самолёт Петербургга парвозни давом эттирган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама