Урганчда эр хотинини ўлдириб, сўнг унинг мурдасини ёқиб юборди
21 ноябр 2017, 15:41 2074 кўрилди

alt

Хоразм вилоятида эркак ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғининг қотилига айланди. Ҳодиса Урганч тумани Бекобод қишлоғидаги хонадонлардан бирида юз берган, деб ёзади ЎзА.

Эркак маст ҳолда уйига келган ва аёли билан жанжаллашган, шундан сўнг қўлига пичоқ олиб, унинг дуч келган жойига ураверган. Ўзига келгач эса қилмишининг оқибатидан қўрқиб, мурдага бензин сепиб ёқиб юборган. 

Хабарда қайд этилишча, эр-хотин ўртасида доимий жанжаллар бўлиб турган. “Қўни-қўшни, маҳалла-кўй эр-хотиннинг ўзаро низосига бефарқ қарамаганида, уларнинг муаммосига ечим топишга кўмаклашганда бу мудҳиш воқеа содир бўлмасди”, — таъкидланади хабарда.

Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, ўтган ҳафта давомида мамлакат ҳудудида жами 561 жиноят қайд этилган. Уларнинг 14 тасини қотиллик, 12 тасини қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 151 тасини ўғирлик, 122 тасини фирибгарлик, 60 тасини наркотик моддалар билан боғлиқ ва бошқа жиноятлар ташкил этган. Қидирувда юрган 126 шахс ушланган. 

Жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, рўй берган қотилликлар оила-турмуш муносабатлари доирасида, қариндошлар ўртасидаги келишмовчиликларга барҳам берилмаганлиги оқибатида содир этилишига йўл қўйилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама