Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари ёнаётган автобусдан 52 йўловчи нега чиқиб кетолмагани сабабини айтди
19 янвuary 2018, 11:59 5208 кўрилди

alt

Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаевнинг таъкидлашича, Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учрамаган, жиноий фаолият излари ҳам йўқ.

“Бу кўпроқ бахтсиз ҳодисага ўхшайди. 5 нафар омон қолганларнинг кўрсатмаларига қараганда, биринчидан, ёнғин автобус салонида келиб чиққан. Салонда дастлаб заҳарли тутун тарқала бошлаган ва бу йўловчиларнинг газдан заҳарланишга олиб келган.

Иккинчидан, эшиклар очилиши билан салонга кислород кирган ва автобус ичидан портлаган.

Қолаверса, автобуснинг биринчи қаватида юкларнинг кўплиги тепада ўтирган йўловчиларнинг зудлик билан ташқарига чиқишига тўсқинлик қилган бўлиши ҳам мумкинлиги айтилган”, - дейди Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари.

Шархлар
Мехмон
  21 янвuary 2018, 17:59
хаммаларини оллох рахматига олган булсин
Мехмон
  20 янвuary 2018, 20:20
Минг афсус бу сабаблар билан бари бир утганлар кайтмайди.оллох рахматига олган булсин.
Мехмон
  20 янвuary 2018, 12:29
хулоса нотугри албатта
Мехмон
  19 янвuary 2018, 15:01
нотўғри хулоса
Реклама