Қорақалпоғистонга $281 млн.дан кўп миқдорда гуманитар ёрдам юборилди
21 октябр 2013, 15:39 534 кўрилди

 

altХайрия акцияси давомида аҳолига ва даволаш профилактика муассасаларига инсонпарварлик юклари, хусусан 300 дона озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат пакетлар, кийим-кечаклар, болалар оёқ кийимлари, дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари ҳамда тиббий функционал кроватлар ва бошқалардан иборат мурувват ёрдамлари етказиб берилади.

Саломатлик поезди «Тошкент — Жаслиқ — Қорақалпоғистон — Тошкент» йўналиши бўйлаб 27 октябрь куни пойтахтимизга қайтиб келади. Хайрия акцияси давомида юқорималакали шифокорлар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК ва Қорақалпоғистон Республикаси Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси ходимлари билан биргаликда аҳолига тиббий хизмат кўрсатади, ногирон болалар, кўп болали оила ва боқувчисини йўқотган оилаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Нашрнинг аниқлик киритиб ёзишича, «Саломатлик» поезди хайрия акциясининг асосий мақсади республикамизнинг экологик ноқулай ҳудудларида истиқомат қиладиган аҳолига ижтимоий ёрдам, тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда бунга кенг жамоатчиликни жалб қилишдан иборат.

 

Шархлар
Реклама