Қорақалпоғистонда фармацевтлар мижозлар билан ишлашнинг янги усулини жорий этдилар
14 ноябр 2013, 16:16 763 кўрилди

altМазкур лойиҳанинг қизиқ томони шундаки, "Каракалпак Дари-Дармак" корхонаси аҳолини дори-дармон билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида шимолий ҳудудларда фармацевтика, санитария ва гигиена воситалари билан ҳаракатланувчи аптекани жорий қилди.

Бунинг учун барча зарур шарт-шароит ва қулайликлар ҳамда музлатгич ва кондиционерга эга янги махсус автомобил ҳарид қилинди. Ҳаракатланувчи аптека барча талабларга жавоб беради ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган лицензияга эга. Шунингдек, мазкур дорихона терминалга эга.

Жорий йил бошидан бери ҳаракатланувчи аптека Қорақалпоғистоннинг 48 та қишлоқ врачлик пунктларида бўлди, деб ёзади "Народное слово" газетаси.

Шархлар
Реклама