Қорақалпоғистонда бир йилда икки марта пилла етиштирилди
16 октябр 2013, 10:27 828 кўрилди

altЎзбекистоннинг энг шимолий минтақасида бу йилги мавсумда 14 минг қути ипак қурти агротехника қоидалари асосида парваришланиб, 810 тонна  хирмон яратилди. Қулай иқлим шароити туфайли пиллакорлар бу йил тажриба тариқасида иккинчи марта ҳосил етиштиришди, деб ёзади ЎзА.

80 қути ипак қуртининг ҳар биридан ўртача 35-40 килограммдан ҳосил тўплашга эришилган. Айни кунларда ушбу такрорий ҳосиллар йиғиштириб олинмоқда.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 3 минг 54 гектар тутзор мавжуд. Жорий йилда яна 60 гектар майдонда интенсив тутзорлар барпо этилди.

Шархлар
Реклама