Қишда Жиззах тоғ ҳудудларидаги аҳоли пунктларига 3 минг та газ баллонларида суюлтирилган газ етказиб берилади
03 октябр 2013, 12:33 916 кўрилди

altАҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини 2013-2014 куз-қиш мавсумида электроэнергия билан узлуксиз таъминлаб бериш мақсадида 751 та трнсформатор, 185 км электр узатгич линияларининг капитал таъмири, 800 та трансформатор ва 100 та подстанциялар ҳамда 4300 километр узунликдаги электр тизимининг жорий таъмир ишлари амалга оширилмоқда.

Иситиш мавсумида аҳолини табиий газ билан таъминлаш учун газқувурлари таъмирланиб, газтақсимловчи агрегатларнинг ишлаш ҳолати текширилмоқда.

Бундан ташқари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари ва аҳоли эҳтиёжи учун вилоятда кўмир, суюқ ёқилғи, суюлтирилган газ заҳиралари ташкил этилмоқда.

Тоғ ҳудудларидаги аҳоли пунктларига суюлтирилган газ етказиб бериш мақсадида 3 мингдан ортиқ газ баллонлари тайёрланиб, уларни манзилли элтиш бўйича учта янги “Исузу” автобуслари ажратилди. Шунингдек, кўпқаватли уйларга техник хизмат кўрсатадиган уй-жой хусусий мулкдорлари 123 бирлашмаларининг самарали иши учун амалий кўмак кўрсатилмоқда.

 

Шархлар
Реклама