Уч опа-сингиллар вафоти бўйича тергов ишлари давом этмоқда, дастлабки экспертиза хулосаси маълум
10 декабр 2017, 22:16 4892 кўрилди

alt

Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Бобир Деҳқонов 9 декабрь, шанба куни бўлиб ўтган матбуот брифингида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тансиқбоев мавзесидаги хонадоннинг уч қизи бирдан вафот этгани ҳолати юзасидан дастлабки экспертиза хулосасини маълум қилди.

“Тергов ҳаракатлари давомида қизлар яшаган хонадондан дори воситалари, улар истеъмол қилган маҳсулотлар экспертиза текширувига берилган. 8 ноябрь куни ушбу жиноят иши қўзғатилган бўлса, 16 ноябрда тергов органи томонидан дастлабки экспертиза хулосаси олинган. Унга кўра, опа-сингил Қосимовалар ўлими гипотензив дори воситасидан ўткир заҳарланиши натижасида организмнинг умумий интексикацияси, ўткир юрак-қон томир етишмовчилигидан юз берган”, - деди Б.Деҳқонов.

Прокуратура вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда тергов тўлиқ якунланмаган. Экспертиза хулосаси ҳам илмий асосланмаган. Шу сабабли яна қўшимча комплекс экспертиза тайинланган. Бунда 14 хил дори воситалари текширувга олинган. Бу дорилар қизлар яшаган хонадондан ҳамда дорихонадан сотиб олинган дорилардир.

Қизларнинг ўлими сабаби якуний комплекс экспертиза хулосасидан сўнг маълум қилинади.

Шу йилнинг 8 ноябрь куни Тошкентда 2010 йилда туғилган Муниса, 2011 йилда туғилган Мухлиса ва 2013 йилда туғилган Моҳира Қосимовалар тиббиёт муассасаларида номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми "а" банди билан Олмазор туман прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  13 декабр 2017, 10:56
Ayb shifokorlarda
Мехмон
  11 декабр 2017, 14:25
дорихонадаги сотувчилар эътиборсиз рецепни укиб бошка дори бериб юборганини гувохиман стрептацит таблеткани урнига супрастин бериб юборган
Реклама