UCELL га уланиш учун энди 2000 сўм тўлайсиз
07 октябр 2013, 17:37 1008 кўрилди
altБу ҳақда компания сайтида эълон қилинган.  “Тармоққа уланаётган янги абонентлар учун 2013 йил 15 октябрдан бошлаб, янги талаблар киритилади. Шуни инобатга олишингизни сўраймизки, эндиликда тармоққа уланаётган янги абонентлар учун ягона тартиб амалга киритилади, яъни тармоққа уланишнинг мажбурий шарти сифатида 2000 сўм микдоридаги тўловни амалга ошириш талаб этилади », - дейилади компания тарқатган хабарда. 
 
Эндиликда, тармоққа уланиш жараёнида янги абонент учун 3 турдаги, яъни 5000 сўмлик, 3500 сўмлик ва 2000 сўмлик  бошланғич тўпламлар тақдим этилади. Бошланғич тўпламлар SIM-карта, абонент рақами ва компания билан тузилган шартномани ўз ичига олади ҳамда рақам ҳисобида компания хизматларидан фойдаланиш учун мос равишда 3000 сўм, 1500 сўм ва 0 сўмга тенг миқдорлар тақдим этилади. 
 
Ушбу янги тартиб мажбурий чора бўлиб, компания томонидан доимий  равишда харид қилиб олинаётган янги SIM-карталар ва янги абонентларни  тармоққа улашга доир сарф-харажатларни қоплашга имкон беради.
Шархлар
Реклама