Қашқадарёда янги ўқув маркази очилди
18 сентябр 2013, 17:29 887 кўрилди

altУшбу марказ лицей ўқувчиларининг немис тилини янада чуқурроқ ўзлаштириши учун кенг имконият яратади, дейилади ЎзА хабарида. Марказда таълим оладиган ўқувчилар келажакда Германия ва бошқа ривожланган мамлакатлардаги мактаблар билан ўзаро муносабат ўрнатиш, Ўзбекистон ва Германияда немис тили бўйича малака ошириш имкониятига эга бўлади.

Замонавий асосда жиҳозланган ўқув хоналари немис тилида чоп этилган қўлланма ва дарсликлар, газета-журналлар, немисча-ўзбекча, ўзбекча-немисча луғатлар билан таъминланган.

 

Шархлар
Реклама