"Қамчиқ" довонида қорли кунларга ҳозирлик кўрилмоқда
15 ноябр 2013, 16:39 1157 кўрилди

alt

Қамчиқ довонида қиш мавсумида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлиги ва йўлнинг узлуксиз хизмат кўрсатишини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари натижасида йўл янада кенгайиб, транспорт воситаларини ўтказиш қуввати бир неча баробар ошди.

Айни пайтда довоннинг “Қамчиқ” ва “Резак” тоннелларини айланиб ўтиш йўлининг 13 километрли “Жанубий” ва 9 километрли “Шимолий” қисмларида қиш мавсумида ҳаракат хавфсизлиги ва транспорт қатновининг узлуксизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради ЎзА. Бу ишга “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясига қарашли “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонасининг 600 нафардан зиёд муҳандис-техник ходими ва ишчиси жалб этилган.

“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси директорининг ўринбосари Одилжон Неъматовннг айтишича, магистралда қорли-қировли кунларда ҳам транспорт қатнови узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 5 минг 600 тоннадан зиёд техник туз, қарийб 15 минг кубометр қум захираси, йўл хизмати бўлинма ва корхоналарини иситиш учун 123 тонна кўмир захираси яратилган.

Экстремал ҳолатларда сафарбар этиш учун қатор корхоналарда автогрейдер, автосамосвал, бульдозер, автокран, экскаватор, трайлер, ёқилғи ташиш машинаси сингари 40 қа яқин махсус техника воситаси тезкор вазиятда йўлга чиқишга шай қилиб қўйилган.

Шархлар
Реклама