Қамчиқ довонида ФВВ машғулотлари ўтказилди (ФОТО)
30 декабр 2016, 14:41 984 кўрилди

26−27 декабрь кунлари Фарғона водийсидаги Қамчиқ довонида Наманган ва Тошкент вилоятлари Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими (ФВДҚТ)га кирувчи хизматлар бошқарув органларининг қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди. 

Уларда қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш, вайроналар остидан ва йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобиллардан жабрланганларни чиқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш тадбирлари амалда синаб кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Шунингдек, «Ангрен-Поп» йўналишида ҳаракатланувчи темир йўлида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш, автойўлларнинг алоҳида мураккаб участкаларида жабрланган аҳоли, ҳайдовчи ва йўловчиларни иссиқ овқат ва иситиш пунктлари билан таъминлаш борасида амалий машқ ташкил этилди.

Фото: fvv.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама