Туман ҳокими фермерга ер майдонини қайтариб берди
20 сентябр 2013, 09:18 1219 кўрилди

altМ.Хамроев Бухоро вилоят Адлия бошқармасига фермер хўжалигига қарашли ер майдони Олот туман ҳокими томонидан ноқонуний равишда туман заҳира фондига киритилиб, бошқа фермер хўжалиги ихтиёрига танловдан ташқари топширилганлигини кўрсатиб мурожаат қилади.

Мазкур иш ўрганиб чиқилиб, унинг натижаларига кўра Олот туман ҳокимига билдирги тақдим этилди. Бунинг натижасида билдирги ҳоким томонидан маъқулланиб, ер заҳира фондига киритилган фермер хўжаликларига номига ўтказилган туман комиссияси протоколи ва ҳоким қарори кучини йўқотган деб топилди, дея хабар беради Адлия вазирлиги ахборот хизмати.

 

Шархлар
Реклама