Туман ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг сонига аниқлик киритилди
06 ноябр 2013, 15:58 846 кўрилди

altЎзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг қарори билан туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Унга кўра, бошқармаларнинг бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг чекланган сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Бошқармаларда мавжуд иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг меъёрланган сони қонун ҳужжатларида кўрсатилган ходимлар сонидан ҳам камроқ этиб белгиланиши мумкин.

 

Бўлим бошлиғи лавозими қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган бошқармаларнинг намунавий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади. Бош механик лавозими бошқарма балансида 50 дан ортиқ техника бирлиги мавжуд ҳолларда жорий этилади. Ҳар 10 гектар кўкаламзорлаштириладиган ер майдонига 1 та бирлик агроном лавозими жорий этилади.

 

Бошқармаларда зарур ҳолларда асосий ишлаб чиқариш ходимларининг алоҳида лавозимлари киритилиши мумкин.

 

Қарор 2013 йилнинг 4 ноябрида кучга кирди.

 

Шархлар
Реклама