Тошкентга яна 19 та автобус олиб келинди
21 октябр 2013, 17:30 606 кўрилди

 

altУюшма маълумотларига кўра, EvoBus GmbH томонидан Тошкентга яна 19 дона Mercedes-Benz автобуслари келтирилган.

Аввал хабар берганимиздек, икки томон ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, шу йилнинг август-октябрь ойларида ҳам тўрт марта шу турдаги жамоат транспортлари пойтахтимизга олиб келинганди. Жами 100та автобуснинг қолган 18 таси октябрь ойининг охиригача етказиб берилади.

«Тошшахартрансхизмат» берган маълумотларга кўра, 2014-2015 йилларда 600та Isuzu автобуслари ва 20 та трамвай вагонларини харид қилиш кўзда тутилган.

 

Шархлар
Реклама