Тошкентга 18 та янги йўловчи автобуслари келтирилди
16 сентябр 2013, 14:38 795 кўрилди

altБу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси сайтида хабар берилган.

Йўловчи ташувчи «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» автобуси, унинг эҳтиёт қисмлари ва бошқа жиҳозлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 майдаги «Тошкент шаҳар йўловчи ташиш автобуслари паркини янада янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги № ПКМ-119 сонли қарори ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва «EvoBus GmbH» (Германия) компанияси ўртасидаги шартномага мувофиқ келтирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача 48 та автобус келитирилди. Қолган 39 та автобус сентябр-октябр ойларида олиб келиш мўлжалланмоқда, дейилади уюшма сайтида.

Шархлар
Реклама