Тошкентга 15 та янги Isuzu автобуслари олиб келинди
25 сентябр 2017, 16:00 496 кўрилди

alt

21 сентябрь куни Isuzu маркасидаги 15 та янги автобуслар Тошкентга етиб келди, дея хабар беради «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати.

Янги автобуслар «8-автобус саройи» МЧЖ автобус йўналишлари бўйича қатнайди.

Пойтахтга ушбу автобусларни олиб келиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 129-сонли қарорида кўзда тутилган.

Қарорда 2017 йилнинг якунига қадар 140 дона автобус олиб келиниши белгиланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама