Тошкентга 100 та автобус олиб келиб бўлинди
31 октябр 2013, 16:26 725 кўрилди

altБу ҳақда «Тошшахартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берган.Уюшма маълумотларига кўра, EvoBus GmbH томонидан Тошкентга сўнгги 18 дона Mercedes-Benz автобуслари келтирилган.

Аввал хабар берганимиздек, икки томон ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, шу йилнинг август-октябрь ойларида ҳам беш марта шу турдаги жамоат транспортлари пойтахтимизга олиб келинганди. Жами 100 та автобус Тошкентга келтириб бўлинди.

 «Тошшахартрансхизмат» берган маълумотларга кўра, 2014-2015 йилларда 600та Isuzu автобуслари ва 20 та трамвай вагонларини харид қилиш кўзда тутилган.

Шархлар
Реклама