Тошкентдан Волгоградга самолётлар қатнови бошланди
21 октябр 2013, 20:00 678 кўрилди

 

altКомпания матбуот хизматининг хабар беришича, Волгоградга йўлга қўйилган рейслар замонавий А320 самолётларида, ҳафтанинг чоршанба кунлари амалга оширилади. Кейинчалик вилоятлар аэропортларидан ҳам қўшимча парвозларни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Волгограддаги янги ваколатхонаси ҳам аллақачон ўз ишини бошлаб юборган.

2013 йилнинг 30 ноябридан эса миллий компаниямиз самолётлари Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналишида ҳам парвоз қила бошлайди.

Рейслар шанба кунлари Тошкентдан Владивостокка, душанбада эса орқа томонга амалга оширилади.

 

Шархлар
Реклама