Тошкентдан Орол денгизигача авторалли ўтказилади
20 июл 2017, 13:44 677 кўрилди

alt

2-9 август кунлари дунёга машҳур «Discover rallytour» томонидан Тошкент шаҳридан Орол денгизигача бўлган оралиқда 4000 километрлик ралли бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлигига асосланиб "Круз" нашри хабар бермоқда.  

Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад - илгари дунёда катталиги бўйича тўртинчи ўринда турган Орол денгизининг ҳозирги ҳолатини кўриш, инсонларнинг табиат бойликларидан унумсиз фойдаланишларининг оқибатларини дунёга танитиб, бундан тегишли хулоса чиқаришга ундаш.

Ушбу тадбирда иштирок этиш ихтиёрий, фақат бунинг учун 1 850 000 сўм тўлаш кифоя.  

Мусобақа ташкилотчилари ўз автотранспортларида иштирок этувчи фуқароларни барча саёҳат давомида техник ёрдам машиналари кузатиб боришади.  Шунингдек улар энг яхши меҳмонхоналарда тунаб, тиббий суғуртага эга бўлишади. 

Иштирокчилар йўл давомида юртимизнинг миллий таомлари, такрорланмас ландшафтлари, тарихий ва бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишиб, сафар давомида сир тутилган тадбирларнинг иштирокчиларига айланишади.

Ўтказилган тур телеканаллардаги кўнгилочар дастурларда намойиш этилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама