Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасидан қочган уч бемордан икки нафари қўлга олинди
20 ноябр 2017, 20:03 1817 кўрилди

alt

20 ноябрь куни тахминан соат 09:10да Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги руҳий касалликлар шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, улар шифохонада даволанаётган — Маъруф Рашидов, Шерқул Омонов ва Аҳрор Ҳамроевлар бўлиб, беморларнинг икки нафари қўлга олинган. 

Ҳозирги вақтда учинчи қочоқ бемор — Омоновни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ИИББ хабарида. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама