Тошкентдаги кўпқаватли уй эгалари қўшнилари туфайли 4 кун давомида электр қувватисиз қолди
19 сентябр 2013, 14:45 810 кўрилди

altАниқланишича, бунга 15 сентябрдагиэлектр кабелларидаги носозликлар сабаб бўлган. «Биз қўшнимизнинг лоқайдлиги туфайли тўрт кун давомида электр қувватисиз қолдик!», - дейди мазкур қўпқаватли уйда яшовчи аёл.

19 сентябр куни соат 8:45 барча носозликлар бартараф этилди, деб хабар беради Мирзо Улуғбек туман ТЭСдагилар.

Аниқланишича, туман электр тармоғи ходимлари бир неча кун давомида таъмир ишлариолиб борган. Маълумотларга қараганда, электр қуввати узатилишининг тўхтаб қолиши кабеллар носозлиги туфайли вужудга келган. Шунингдек, кабеллардаги носозликка мазкур уйда истиқомат қилувчи одамнинг уй олдидаги ер бўлагини нотўғри суғориш сабаб бўлган дейилмоқда.

 

 

Шархлар
Реклама