Тошкентдаги Инҳа университети ўз битирувчиларига магистратурани Кореяда ўқишларига имкон беради
17 июл 2017, 16:58 597 кўрилди

alt

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг битирувчилари Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг магистратурасида таълим олиш имкониятига эга бўлишади. Бу бўйича университет ректори Сарвар Бабаходжаев Жанубий Кореядаги Инҳа университети раҳбарияти билан ўтказган музокаралари давомида келишиб олди.

Келишувга мувофиқ, 2019-2020 академик йилдан бошлаб, IUT ни бакалавриат дастури бўйича тамомлаган 3 нафар талабалар Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг магистратурасида таълим олиш имкониятини қўлга киритишади. 

Қайд этамиз, Жанубий Кореядаги магистратурада таълим олиш учун талабаларга Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти тавсиянома беради. Талабалар магистрлик даражасини олиб қайтишгач, IUT га ишга қабул қилинадилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетининг 4-босқич 99 нафар талабалари Жанубий Кореядаги Инҳа университетида таҳсил олишмоқда. Улар Жанубий Кореяда икки семестр давомида – 2017 йилнинг декабрь ойига қадар таълим олишади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама