Тошкентдаги бир қатор кўча номлари ўзгартирилди
11 янвuary 2017, 15:42 1669 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан  2016 йил 29 декабрда  “Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати маълум қилади.

Қуйида янги номлар рўйхати эълон қилинади.

Жойнинг ҳозирги номи

Жойнинг янги номи

Изоҳ

 

Олмазор тумани

 

Тараққиёт кўчаси

(такрор)

Дилсарой  кўчаси

Такрор кўча номини тартибга келтириш мақсадида. “Тараққиёт” маҳалласи

 

Тараққиёт 1,2,3-тор кўчаси

Дилсарой  1,2,3-тор кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. “Тараққиёт” маҳалласи

 

Нурафшон кўчаси

Нурфшон айланма кўчаси

Кўча янги айланма кўчанинг таркибий қисми бўлгани учун

 

Шайхонтоҳур тумани

 

Янги кўча

(Нурафшон кўчасининг давоми)

Нурафшон айланма кўчаси

Шу номли кўчанинг давоми бўлгани учун

 

Қоратош кўчасининг Самарқанд Дарвоза кўчасидан Маннон Уйғур кўчасигача бўлган қисми ва Маннон Уйғур кўчаси

Кўкча Дарвоза кўчаси

Жойнинг тарихий номи

 

Кўкча Дарвоза кўчаси

Кўкча Дарвоза тор кўчаси

Кўча номини тартибга келтириш мақсадида. “Оқлон” маҳалласи

 

Учлола берк кўчасидан кириладиган бошқа берк кўча

Учлола 2-берк кўчаси

Туташ кўча номи билан уйғунлаштириш мақсадида. “Самарқанд Дарвоза” маҳалласи

 

Гули Раъно кўчасидан кириладиган тор кўча

Гули Раъно тор кўчаси

Гули Раъно ва Янгиобод кўчаси оралиғи. “Каттабоғ”, Самарқанд Дарвоза” ва “Янгиобод” маҳалласи

 

Учтепа тумани

 

Маннон Уйғур кўчаси

Кўкча Дарвоза кўчаси

Кўча номининг яхлитлигини таъминлаш мақсадида

 

Юнусобод тумани

 

“Отчопар-2” маҳалласи ҳудудидаги номсиз янги берк кўча

Янгишаҳар 5-берк кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. “Отчопар-2” маҳалласи

 

“Ҳасанбой” маҳалласидаги янги номсиз янги берк кўчалар

Барака 5,6,7-берк кўчаси

Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. “Ҳасанбой маҳалласи

 

“Ғайратий” маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ Радиостанция ҳудудидаги эски кўча

Қаноат кўчаси

Кўча номини тартибга келтириш мақсадида. “Ғайратий” маҳалласи

 

Яшнобод тумани

 

Мирзо Улуғбек ва Паркент кўчаларини боғловчи янги кўча

Тараққиёт кўчаси

Шу номли кўчанинг давоми бўлгани учун.

 

Яккасарой тумани

 

Янги кўча

(Муқимий кўчасидан Бобур кўчасигача)

Муқимий кўчаси

Йўл ўтказгичли янги кўча. Кўча номининг яхлитлигини таъминлаш мақсадида. “Муҳандислар” маҳалласи

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама