Тошкентда Жорж Маршалл номидаги Европа Маркази киберхавфсизликка оид икки кунлик семинар ўтказди
11 янвuary 2017, 20:40 428 кўрилди

alt

9-10 январь кунлари Америка Қўшма Штатлари ва Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихоналарининг ҳамкорлигида киберхавфсизлик стратегияси ва соҳадаги илғор тажрибаларга бағишланган икки кунлик семинар ўтказилди. Тадбир хавфсизликни ўрганиш бўйича Жорж Маршалл номидаги Европа маркази томонидан ташкил этилиб, унда Озарбайжон, Германия, Португалия, Польша, Украина ва Америка Қўшма Штатларидан келган мутахассислар иштирок этди. Семинардан кўзланган мақсад киберсоҳадаги миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган стратегия, амалиёт, халқаро илғор тажрибалар ва умумжамиятга тааллуқли ёндашувларни тушунишни янада чуқурлаштиришдан иборат. Хавфсизлик масалалари бўйича экспертлар икки кунлик семинар давомида тегишли соҳага оид тақдимотлар ўтказиб, кун тартибидаги мавзуларни гуруҳ ва якка тартибда муҳокама қилишди. Тошкентга келган экспертлар бошқа мамлакатлар билан соҳага тегишли меъёрларни илгари суриш, халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ва кибержиноятга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишилган саъй-ҳаракатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Шу билан биргаликда, ушбу саъй-ҳаракатлар интернетга оид умумий сиёсатни мустаҳкамлаш ва бошқаришга ҳамда интернет инфратузилмасини интернетнинг иқтисодий ва ижтимоий имкониятларига тўсқинлик қилувчи кибертаҳдидлардан ҳимоя қилишга ҳам қаратилгандир. Тадбирда Ўзбекистондаги киберхавфсизликни таъминлаш ва бу соҳани ривожлантиришга масъул ҳукумат ташкилотларининг йигирмадан ортиқ вакили иштирок этди. Ушбу семинар Жорж Маршалл номидаги Европа маркази томонидан Ўзбекистонда 2015 йилдан бери ўтказиб келинаётган тадбирларнинг учинчиси бўлди. 

АҚШ ва Германия элчихоналарининг матбуот хизмати   

Шархлар