Тошкентда «Японияда таълим» кўргазмаси бўлиб ўтади
01 ноябр 2013, 19:09 676 кўрилди

altКўргазмада Япония халқаро университети, Кейо университети, Кюшю университети, Нагоя университети, Рицумейкан Осиё-Тинч океани университети (APU), Цукуба университети ҳамда Васэда университети вакиллари иштирок этади.

Айтиш керакки, мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда. Унинг ташкилотчилари сифатида Ўзбек-Япон маркази ва Нагоя университети эътироф этилган.

Таълим кўргазмаси доирасида International Hotel Tashkent меҳмонхонасида, 9 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Япония олий ўқув юртлари битирувчилари Японияда уқиш ва яшаш шароитлари билан ўртоқлашадилар.

 

Шархлар
Реклама