Тошкентда қиш олдидан ҳашар ўтказилади
15 ноябр 2013, 14:29 761 кўрилди

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, қиш мавсуми арафасида, дарахтлардан тўкилган баргларни тозалаш ва атроф-муҳит озодалигига эътибор бериш мақсадида ушбу дам олиш кунларида ҳашар ўтказишга қарор қилинган. 

Хазонрезгилар ёқилишига йўл қўймаслик зарурлигини уқтираётган шаҳар фаоллари ва кенг жамоатчилик жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари ҳашар ўтказиш таклифи билан чиқишган. Ушбу хайрли ишга маҳалла аҳли, корхона ва ташкилот ходимлари, олий, ўрта махсус ўқув юрти талабалари, ёшлар кенг жалб этилиши белгиланган. 

"Халқимизда "ҳашар — элга ярашар" деган ажойиб нақл бор. Бу хайрли ва эзгу ишларга  оиламиз, фарзандларимиз билан биргаликда бош қўшсак, шаҳримиз янада обод ва гўзал бўлади", дейилади ҳокимлик эълон қилган хабарда.

 

 

Шархлар