Тошкентда тиббиёт ходимлари касб байрами нишонланди
11 ноябр 2013, 20:30 1316 кўрилди

alt

Ушбу кун муносабати билан "Республика Ёш томошабинлар театрида" «Болалар билан биз дунёни қайта кашф этамиз» байрам тадбири бўлиб ўтди.

Шунингдек, тиббиёт ходимлари касб байрами муносабати билан "Менинг отам-онам саломатлик учун хизматда” деб номланган танлов ўтказилди. Мазкур танлов 2013 йил октябрь ойи давомида Ўзбекистоннинг барча худудларида ўтказилган бўлиб, унда 6 дан 12 ёшгача бўлган 600 дан ортиқ иштирокчи 700 га яқин тасвирий ишлари билан қатнашди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида эртак-театр томошаси болажонлар ва уларнинг ота-оналари эътиборига ҳавола этилди. Эртак катта тарбиявий характерга эга бўлиб, унда ҳалоллик, яхшилик ва албатта, саломатлик сирлари ва гигиенага риоя этиш зарурати муҳим эканлиги таъкидланди.

Танловда иштирок этган барча ижодкор болажонлар сертификатлар билан тақдирланди, совринли ўрин ғолиблари эса соғлом спорт билан шуғулланишда фаол бўлишга йўналтирилган спорт анжомлари каби эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бундай тадбир бирвақтнинг ўзида Самарқанд, Андижон, Қўқон, Наманган, Нукус, Бухоро, Термиз, Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

 

 

Шархлар
Реклама