Тошкентда сочи тўкилганлар операция қилинади
03 октябр 2013, 18:20 41472 кўрилди
alt- Бугунги кунда соч тўкилиш муаммоси жуда долзарб. Зеро, кейинги йилларда гормонларнинг номутаносиблиги туфайли юзага келаётган соч тўкилиши касаллиги тобора ёшариб бормоқда. Асосан эркаклар орасида кузатиладиган ушбу касалликдан бугун 20 ёшли ўғил болалар ҳам азият чекишмоқда, дейди РДВИИАТМ директори ўринбосари Илхом Раҳимов.
 
Каллик, айниқса ёшлар учун жиддий муаммо, бу инсон ҳаёт тарзига салбий кўрсатади ва у билан курашиш керак, қолаверса бугун бунинг иложи бор. Айнан шунинг учун бизнинг марказда андроген калликка қарши ишончли ва самарали восита бўлган соч кўчириб ўтказиш амалиёти ўзлаштирилмоқда. 
Илҳом Раҳимовнинг сўзларига кўра, ушбу жараёнда ҳар бир соч толасининг илдизи бирма-бир, алоҳида экилади. Операция уч босқичдан иборат бўлиб, дастлаб донорлик сочи ажратиб олинади, кейин уни ўтказиш жойи тайёрланади. Ва ниҳоят сўнгги босқичда соч экиш амалиёти бажарилади. Бундан операциялар бош қисмида асоратлар қолдирмайди, экилган сочлар эса жуда тез илдиз олади ва янги жойда яхши ўсиб кетади. Эътиборли томони шундаки, ушбу технология ёрдамида операция қилинаётган мижоз учун ўзининг танасидаги ҳар қандай сочдан фойдаланиш мумкин. UT нашрининг хабар беришича, шу турдаги дастлабки ноёб операцияни октябрь ойининг охирларида  ўтказиш режалаштирилган. 
Шархлар
Мехмон
  06 феврал 2017, 18:05
Sochni tokilishini tekshirasigan joy manzilini berila. Bir amrta televizorda korgandim soch ildizini UZI qilganini. Shu jot qayerda. Mumkin bolsa edrisini aytsangiz.
Мехмон
  03 феврал 2017, 15:10
salom meni sochim to'kiladi shu buyicha menga aniq tashxiy quyib bera oladigan va davolaydigan shifo xonasi kerak telefon raqami va manziliham kerak iltimos
Санжар
  31 янвuary 2017, 19:41
Салом мандаги муоммо секинлик билан соч тукилмокда шунга кура ташхис куйдиришим кк манзил ва телфон ракамизни беринг илтимос.
Мехмон
  19 янвuary 2017, 07:53
soch ekish zarari yoqmi Aniq Manzilni Aytvorilar Iltimos Narxiniyam
Мехмон
  08 янвuary 2017, 16:24
Manzilni aytish iloji bormi va telefon raqamingizni soch ektirmoqchidim
Каканд
  24 декабр 2016, 21:20
Манзил борми
ravshan
  11 декабр 2016, 17:44
Manzil; Toshkent qoraqamishdagi Tashmi da chilonzor metrodan 116 avtobus qatnaydi
Мехмон
  29 ноябр 2016, 15:26
Men Olimboyev Alisher 21 yoshdaman.Namangan viloyatidanman. Hozirda mening sochlarim sekinlik bilan to'kilib siyraklashib boryapti buni to'xtatish va sochlarimni avvalgi holatiga qaytarishni iloji bormi? Kimga uchrashishim zarur?
Мехмон
  22 ноябр 2016, 21:10
Xich kimga javob yozilmaganku bu yerda
Мехмон
  13 ноябр 2016, 20:18
Salom qoshni ortasini umuman yoqotishni iloji bormi?
Реклама