Тошкентда «Нексия» трамвай "тагида" қолиб кетди
11 октябр 2013, 15:40 968 кўрилди

alt

uz24.uz таҳририятига бир неча соат олдин Тошкентда юз берган, ЙТҲ тасвирланган фотосурат келиб тушди. Соат тахминан 14:00 ларда, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Самарқанд дарвоза» кўчасида 8-трамвай кўчани кесиб ўтаётган «Нексия» автомобилини уриб юборди.

Трамвай вагони автоуловнинг ўнг томонидан келиб урган. Натижада, енгил автомобилнинг кузови ичига кириб кетди.

Ҳозирда мазкур воқеа сабаблари аниқланмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, «Нексия» автомобили трамвайни ўтказиб юбориши керак бўлган.

Шархлар
Реклама