Тошкентда кучли шамол оқибатида бир киши вафот этди
19 октябр 2017, 20:34 1708 кўрилди

alt

Тошкентда 17 октябрь куни кузатилган кучли шамол оқибатида Чилонзор туманида истиқомат қилган аёлнинг устига дарахт шохи синиб тушди, деб хабар беради ФВВ.

Ҳодиса оқибатида у турли даражада тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган, тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, шифохонада вафот этган. 

ФВВ маълумотларига кўра, шамолнинг тезлиги Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида 9-32 м/с ни ташкил этган.

Кучли шамол айрим маъмурий бинолар ва уйларнинг том қисмларига зарар етказган. Дарахт шохларининг синиб тушиши сабабли баъзи фуқароларнинг автотранспорт воситаларига шикаст етган, автомобиль йўлларида тирбандликлар юзага келган.
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр линияларининг узилиши туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама